«бош вазир ўринбосари» тегли мақолалар


Собиқ АКТ вазири бош вазир котибияти раҳбарига ўринбосар бўлди
15 феврал 2023, 13:05

Собиқ АКТ вазири бош вазир котибияти раҳбарига ўринбосар бўлди

Абдурашид Жўрабоев раҳбарлик қилаётган бош вазир котибиятига собиқ ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шухрат Садиков ўринбосар бўлди. 2021 йил ноябрда у Telegram ва бошқа интернет тармоқларининг Ўзбекистондаги фаолияти чеклангани ортидан лавозимидан озод этилганди.

Шуҳрат Ғаниев: Бу йил 22 млн тоннадан ортиқ мева-сабзавот, 2,7 млн тонна гўшт олишга эришилди
12 декабр 2022, 12:17

Шуҳрат Ғаниев: Бу йил 22 млн тоннадан ортиқ мева-сабзавот, 2,7 млн тонна гўшт олишга эришилди

Бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниевнинг айтишича, 2022 йил қишлоқ хўжалиги ходимлари учун ҳақиқий синов йили бўлди. Бироқ шундай оғир йилда ҳам барча тармоқларда юқори кўрсаткичлар қайд этилди. 22 млн тоннадан ортиқ мева-сабзавот, 2,7 млн тонна гўшт, 3,5 млн тонна пахта олишга эришилди, деди у.

ИТСВ — бош вазир ўринбосари рафиқаси ва қайнотаси номининг «Пандора архивида» келтирилгани ҳақида
17 апрель 2022, 10:46

ИТСВ — бош вазир ўринбосари рафиқаси ва қайнотаси номининг «Пандора архивида» келтирилгани ҳақида

Офшор компаниялар хизматидан фойдаланиш бўйича «Пандора архиви»да бош вазир ўринбосари Сардор Умурзаковнинг рафиқаси Нодира Умурзакова ва қайнотаси Марлен Азизовнинг ҳам номлари борлиги маълум бўлди. ИТСВнинг билдиришича, Азизов 1990-йилларнинг бошидан буён бизнес билан шуғулланган, Умурзоқова эса ҳеч қачон хорижда ҳеч қандай актив ёки мулкка эгалик қилмаган ёки бенефициар бўлмаган.

Бош вазир ўринбосари тадбиркор ва экспортчиларни суст қўллаб-қувватлаётган раҳбарларни танқид қилди
29 март 2022, 10:36

Бош вазир ўринбосари тадбиркор ва экспортчиларни суст қўллаб-қувватлаётган раҳбарларни танқид қилди

Бош вазир ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков тадбиркор ва экспортчиларни суст қўллаб-қувватлаётган раҳбарларни танқид қилди. 12 та ҳудуддаги туман ва шаҳарлар ҳокимларининг 31 нафар ўринбосари, «Ўзтўқимачиликсаноат» ва «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаларининг тармоқ раҳбарлари интизомий жавобгарликка тортилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг